Одил Аҳмедов жароҳат туфайли Осиё Кубоги-2015ни ўтказиб юбориши мумкин » Daxshat.Tv- Biz bilan barchasi daxshat ! I Tas-ix
Одил Аҳмедов жароҳат туфайли Осиё Кубоги-2015ни ўтказиб юбориши мумкин
720P

Одил Аҳмедов жароҳат туфайли Осиё Кубоги-2015ни ўтказиб юбориши мумкин

0
0
 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия чемпионати доирасидаги учрашувда жароҳат олди.


Россия чемпионати 14-тури доирасидаги Москванинг ЦСКА жамоасига қарши баҳчда «Краснодар» футболчиси Одил Аҳмедов жароҳат олган ва 20-дақиқада унинг ўрнига Марат Измайлов туширилган.

Учрашув 2:1 ҳисобида «Краснодар» ғалабаси билан тугаган. Ўйиндан сўнг «Краснодар» бош мураббийи Олег Кононов ҳозирча Аҳмедовга мушакларнинг узилиши ташхиси қўйилаётганини маълум қилган.

«Агар ушбу ташхис тўла тасдиқланса, у ҳолда бу, албатта, жуда ҳам яхши ҳолат эмас. Мушаклари узилган бўлиши мумкин. Одил биз учун, шубҳасиз, жуда ҳам муҳим ўйинчи», – дейди Кононов.
Манба:  championat.asia
Комментарии 0