Испания чемпионати, 28-тур анонси. Марказий ўйин — «Барселона» - «Реал» Мадрид » Daxshat.Tv- Biz bilan barchasi daxshat ! I Tas-ix
Испания чемпионати, 28-тур анонси. Марказий ўйин — «Барселона» - «Реал» Мадрид
720P

Испания чемпионати, 28-тур анонси. Марказий ўйин — «Барселона» - «Реал» Мадрид

0
0
Кеча Испания чемпионатининг 28-тур учрашувларига старт берилди. Унда битта ўйин ўтказилди. "Эльче" жамоаси ўз майдонида "Валенсия"га йирик ҳисобда енгилди. 


Қолган ўйинлар бугун ва эртага бўлиб ўтади.

Жумладан, бу турда Мадриднинг "Атлетико" жамоаси мухлислари қаршисида "Хетафе"ни кутиб олади. Учинчи ўрин учун курашаётган мадридликлар ғалаба қозонишлари шарт бўлади.

"Севилья" жамоаси сафарда "Вильярреал" меҳмони бўлади. Бу клуб ҳам ЕЧЛга "илиниш" учун ҳаракат қилмоқда.

Бу турда яна нима бўлишини яхши биласиз. Ҳа, 28-тур дунёга машҳур "класико" бўлиб ўтади.

Каталония пойтахти ҳозирги кундаги дунёнинг энг кучли икки клуби - "Барселона" ҳамда "Реал" клублари ўртасидаги ўйинни дунё оммасига тақдим этади. Мазкур футбол байрамини миллионлаб мухлисларнинг кузатиши кутилмоқда. натижани ҳеч ким олдиндан аниқ айтиб бера олмаса керак.


Комментарии 0