
Англия Лига кубоги ярим финалида «Манчестер Сити» «Эвертон»га ютқазди
6 январь оқшомида Англия Лигаси кубоги турнирининг 1/2 финал босқичидан ўрин олган иккинчи учрашув ўтказилди.
"Эвертон” ҳамда "Манчестер Сити” клублари ўртасидаги дастлабки учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Дастлаб, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Фунес Мори ҳисобни очди. Ўйиннинг 76-дақиқасига келиб, Хесус Навас мувозанатни тиклади.
Лекин, орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Ромелу Лукаку ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. Финал ҳуштагига қадар айнан шу ҳисоб таблода сақланиб қолди.
"Эвертон" – "Манчестер Сити" 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 45 Фунес Мори, 1:1 – 76 Навас, 2:1 – 78 Лукаку.
"Эвертон" – Роблес, Стоунз, Бейнс, Коулмэн, Фунес Мори, Баркли, Бешич, Клеверли (Осман, 46), Бэрри, Деулофеу (Миральяс, 68), Лукаку (Коне, 82).
"Манчестер Сити" – Кабальеро, Отаменди, Клиши, Санья, Мангаля (Демичелис, 46), Фернандиньо, Делф (Навас, 54), Туре, Сильва, де Брюйне (Фернандо, 90), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Делф (51)
Manba:Kun