Мана буни «класико» дейдилар. «Реал» - «Барселона» — 3:4 [+Video]
720P

Мана буни «класико» дейдилар. «Реал» - «Барселона» — 3:4 [+Video]

Мадриднинг "Реал" клуби ва Каталониянинг "Барселона" жамоаси ўртасида кечган учрашув мухлисларга росмана "класико" баҳсини тақдим этди. Умумий ҳисобда еттита гол урилган ўйин дарҳақиқат қизиқарли ўтди.

Бу учрашувда ҳамма нарса бўлди, кураш, голлар, огоҳлантиришлар, четлатиш. Аслида бусиз класико баҳси оддий учрашувлардан фарқ қилмаган ҳам бўларди. Учрашувдаги ҳисобни эса дастлаб 7 дақиқада Иньеста очди. Сўнгра катта саҳнага Карим Бензема чиқди. Франциялик ҳужумчи 20 ва 24-дақиқаларда дублга эришиб, устунликни "Реал" томонига оғдиргандек эди. 

Шундан сўнг кураш икки клуб гигантлари - Месси ва Роналду томон кўчди. Бу баҳсда аргентиналик юлдуз ўз рақибини яққол фарқ билан ортда қолдирди. Агарда Роналду фақат 55-дақиқадагина пенальтидан гол киритган бўлса, Лионель Месси 42 дақиқада ўйиндан, 65 ва 84-дақиқаларда эса пенальтидан гол киритиб, бу ўйинда ғалаба "Барселона" томонида бўлишини таъминлаб берди. Умумий ҳисоб эса, 3:4.

Испания чемпионати, 29-тур
Реал Мадрид – Барселона 3:4 (2:2, 1:2)
Голлар:  0:1 – 7 Иньеста, 1:1 – 20 Бензема, 2:1 – 24 Бензема, 2:2 – 42 Месси, 3:2 – 55, пенальти Роналду, 3:3 – 65, пенальти Месси, 3:4 – 84, пенальти Месси. 
Реал – Диего Лопес, Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело, Алонсо, Модрич (Мората, 90), Ди Мария (Иско, 85), Бэйл, Бензема (Варан, 66), Роналду.
Барселона – Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Иньеста, Фабрегас (Санчес, 78), Месси, Неймар (Педро, 69).
Огоҳлантиришлар:   Ди Мария (35), Пепе (43), Фабрегас (43), Бускетс (66), Алонсо (85), Роналду (86), Модрич (88).
Четлатиш:  Рамос (63).

Комментарии 3