«Арсенал»дан навбатдаги ишончли ғалаба
720P

«Арсенал»дан навбатдаги ишончли ғалаба



Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Халл" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, "тўпчилар"нинг ғалабаси балан якунланди. 

Аввал ҳисобни Рэмси 31-дақиқада очди. Кейин эса, катта саҳанага Лукас Подольски чиқди. У биринчи бўлим охирларида келаётган тўпни тўхтатмасдан ажойиб тарзда дарвозага йўллади. 

Иккинчи бўлимда ҳам Подольски ўзини кўрсатди. Футболчи 54-дақиқада учинчи голни киритди ва амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. 

Шу тариқа "Арсенал" муҳим ғалабани қайд этди ва тўртинчи ўринга мустаҳкам жойлашди.

Англия чемпионати, 35-тур
Халл – Арсенал 0:3
Голлар: 0:1 – 31 Рэмзи, 0:2 – 45 Подольски, 0:3 – 54 Подольски. 
Халл – Харпер, Аль-Мухаммади, Керт. Дэвис, Честер, Росеньор, Бойд (Корен, 84), Ливермор, Мейлер, Хаддлстоун, Лонг (Фрайатт, 46), Елавич (Куинн, 69).
Арсенал – Шченсни, Санья, Косьельни, Мертесакер, Монреаль, Рэмзи, Артета, Касорла, Ўзил (Фламини, 61), Подольски (Саного, 84), Жиру (Окслейд-Чемберлен, 74).
Огоҳлантиришлар: Мертесакер (14), Мейлер (16).

 



Комментарии 0