«Ливерпуль» сафарда «Норвич»ни енгди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади » Daxshat.Tv- Biz bilan barchasi daxshat ! I Tas-ix
«Ливерпуль» сафарда «Норвич»ни енгди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади
720P

«Ливерпуль» сафарда «Норвич»ни енгди ва чемпионлик учун катта қадам ташлади



Англия Премьер-лигасининг 35-туридан ўрин олган "Норвич" ҳамда "Ливерпуль” жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда меҳмонлар 2:3 ҳисоби билан ғалаба қозонишди.

Биринчи бўлимнинг 4-дақиқасидаёқ Рахим Стерлинг узоқдан чиройли зарба йўллаган ҳолда, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан етти дақиқа ўтар-ўтмас Луи Суарес чемпионатдаги 30 голини киритган ҳолда фарқни иккита тўпгача етказди.

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида Гари Хупер ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келди. 8 дақиқа ўтгач Рахим Стерлинг дубль муаллифига айланди – 1:3. Аммо, "Норвич” шунчаки таслим бўлишни истамади ва Роберт Снодграсс орадаги фарқни қисқартирди. Учрашув охирига қадар, мезбонлар рақиб дарвозасига босим уюштиришга ҳаракат қилдилар. Бироқ, "Ливерпуль” ўз устунлигини сақлаб қолди.

Демак, "Ливерпуль” қаторасига 11 ғалабасини қўлга киритиб, 80 очко тўплаган ҳолда, яқин таъқибчисини беш очкога ортда қолдирган ҳолда, ўз пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди.

Англия Премьер-лигаси. 35-тур

Норвич – Ливерпуль 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 4 Стерлинг, 0:2 – 11 Суарес, 1:2 – 54 Хупер, 1:3 – 62 Стерлинг, 2:3 – 77 Снодграсс.
Норвич – Радди, Мартин, Тернер, Уиттакер, Март. Ольссон, Хаусон, Джонсон, Снодграсс, Фер (Мерфи, 78), Редмонд, Хупер (ван Волфсвинкел, 78).
Ливерпуль – Миньоле, Джонсон, Шкртел, М. Сако, Фланаган, Аллен (Аггер, 81), Джонс, Лукас, Коутиньо (Мозес, 75), Суарес, Стерлинг.
Огоҳлантиришлар: Снодграсс (29), Тернер (45), Шкртел (65), Хаусон (72), Фланаган (79).



Комментарии 0