Қайғули хабар! Тито Виланова 45 ёшида оламдан кўз юмди.
720P

Қайғули хабар! Тито Виланова 45 ёшида оламдан кўз юмди.




"Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Тито Виланова оғир хасталикдан сўнг 45 ёшида оламдан кўз юмди.

Виланова икки йил давомида ошқозон саратони билан курашиб келди. Ушбу хасталик туфайли у "Барселона” клубидан кетишга мажбур бўлганди.

Бугун у аҳволи оғирлашиб касалхонага келтирилган ва операция қилинганди. Афсуски, бу операциядан кейин у ўзига келмай оламдан кўз юмди.

"Барселона» бош мураббийлигида Виланова Испания чемпионатида 2012/13 йилги мавсумда ғалаба қозонганди. У ўшанда жамоа билан Ла лигада рекорд ҳисобланган 100 очко жамғаришга муваффақ бўлганди.

Манба: Uff.uz .   

Комментарии 2