(+Video) Балотеллининг голи Италияга Англия устидан ғалабани келтирди
720P

(+Video) Балотеллининг голи Италияга Англия устидан ғалабани келтирди



Жаҳон чемпионати мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Англия ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, Италия термасининг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 35-дақиқасида италияликлар бурчак зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланиб, тўпга чиқиб борган Пирло тўпни Маркизиога қолдирди ва Клаудио жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўўлаб, дарвозабонни доғда қолдирди – 0:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач, Англия термаси мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Тезкор қарши ҳужумда Руни жамодоши Старрижга тўпни узатиб бергач, Дэн ўз имкониятини қўлдан бой бермади.

Иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида Кандреванинг ҳаводан узатган тўпни Балотелли ббоши билан дарвозага тўғирлаб қўйди – 1:2. Учрашув охирига қадар инглизлар ҳисобни мазкур натижани ўзгартира олишмади.

Демак, Италия мусобақадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди ҳамда Коста-Рика билан бир қаторда уч очко тўплади. Англия эса Уругвай сингари очко тўплай олмади.

Жаҳон чемпионати. D Гуруҳи. 1-тур

Англия – Италия 1:2 (1:0, 0:1)
Голлар: 0:1 – 35 Маркизио, 1:1 – 37 Старриж, 1:2 – 50 Балотелли.
Англия – Жо Харт, Джонсон, Джагелка, Кэйхилл, Бейнс, Жеррард, Хендерсон (Уилшер, 73), Уэлбек (Баркли, 61), Стерлинг, Руни, Старриж (Лаллана, 80).
Италия – Сиригу, Дармиан, Бардзальи, Палетта, Кьеллини, Де Росси, Кандрева (Пароло, 79), Верратти (Мотта, 57), Пирло, Маркизио, Балотелли (Иммобиле, 73).
Огоҳлантириш: Стерлинг (90).



Комментарии 0