Dunyoning eng qimmat mexmonxonalari » Daxshat.Tv- Biz bilan barchasi daxshat ! I Tas-ix
Dunyoning eng qimmat mexmonxonalari
720P

Dunyoning eng qimmat mexmonxonalari

Меҳмонхоналар фақатгина ҳориган сайёҳлар учун бошпана бўлган вақтлар ўтиб кетди. Энди улар меҳмонлар бир неча кун ташқи дунёга чиқиш заруратисиз вақт ўтказадиган кичик бир дунёга айландилар. Мажмуада қолиб,  дунёнинг энг яхши таомлари, спа-салонлари бўлган кўнгилочар ҳудуд ва дўконлари бор меҳмонхонанинг ички ҳаётидан ҳузур олиб яшаш мумкин.

Бу эса ҳар бирига албатта ташриф буюришга лойиқ бўлган энг катта меҳмонхоналар рўйхати:


10) Excalibur Hotel and Casino


3850 Las Vegas Boulevard South, Лас-Вегас Стрип, Лас-Вегас, АҚШ

alt


Лас-Вегасда жойлашган меҳмонхона 28 қаватга бўй чўзган икки минорадан иборат мажмуани ўз ичига олади.  Бу ерда казино умумий майдони 9300квадрат метрли ва 1700 ўйин автоматлари жойлашган бир неча залдан иборат.  Excalibur Hotel and Casino 1990 йилда очилган бўлиб, меҳмонлар унинг 4008та номеридан бир ида тўхташлари мумкин.
 

9) Ambassador City Jomtien

21/10 Sukhumvit Road, K.M. 155 | Na Jomtien, Саттахип 20250, Таиланд

alt
 

Меҳмонхона 40 акр жойни эгаллаган 5 иморатдаги 8та ресторан, бир қанча барлар, тунги клублар, баҳайбат конференц-залдан иборат мажмуани ўз ичига логан. Шунингдек у Осиёдаги энг катта бассейнли фитнес-маркази билан ҳам мақтанса арзийди. Бу ерда меҳмонлар 4219та номерларнинг бирида жойлашишлари мумкин.
 

8) THE hotel at Mandalay Bay

3950 Las Vegas Blvd South, Las Vegas, NV 89119 (Paradise)

alt


Меҳмонхона ғайритабиий номидан ташқари Лас-Вегасда жойлашган 43 қаватли монументал биноси билан мақтовга сазовор. Бу ерда асосан казинода ўйнаш учун келган одамлар жойлашадилар, уларга стандарт номерлардан ташқари пентхаус, президент кошонаси ёки шунчаки катта кошоналарни ҳам таклиф этадилар. ҳаммаси бўлиб 4332та номери бор. THE hotelatMandalayBay айниқса ўз меҳмонлари овқатланишлари мумкин  бўлган ресторани  билан ғурурланади.  2003 йилда очилган меҳмонхонани MGM Resorts International бошқаради.
 

7) Luxor Las Vegas

3900 Las Vegas Blvd S, Las Vegas, NV 89119

alt


Лас-Вегаснинг навбатдаги меҳмонхонаси кираверишининг ёритилиши ва кечалари осмонга нур сочадиган дунёдаги энг кучли прожектори билан ғурурланади. Бу ерда 4408 номер, 1860 квадрат метр жойда эса 4та бассейн, тўй маросимлари ўтказиш учун кичик ибодатхона, SPA салон, 29та дўкон ва яна кўплаб қизиқарли нарсалар бор. 
 
 

6) Wynn Las Vegas & Encore Las Vegas


3121 Las Vegas Blvd. South, Лас-Вегас 89109 (Paradise)
 

alt


Аслида бу бир-бирига жуда ўхшаш эгизаклардай бир-бирига қарама қарши жойлашган икки меҳмонхона:  WynnLasVegas ва  EncoreLasVegas. 4734 та номеридан ташқари меҳмонхона кўп сонли ресторанлари, барлари, SPA салонлари ва мазмундор тунлари билан ғурурланиши мумкин. WynnLasVegas&EncoreLasVegas,  Американинг бошқа беш юлдузли меҳмонхоналарига қараганда кўпроқ  Forbes журнали мукофотларига сазовор бўлган.
 

5) Disney’s All-Star Resort


1901 W Buena Vista Dr, Lake Buena Vista, FL, 32830 АҚШ ‎499 272 2042‎

 

alt

Орландода жойлашган бу меҳмонхона 5224та номерларидан бирида тўхташ мумкин бўлган 30тауч қаватли бинолардан иборат мажмуа. Disney’sAll-StarResortнинг ҳар бир биноси ўз мавзули йўналишига  эга бўлиб,  ҳали Диснейлендга етиб бормасингизданоқ ўзингизни эртакдагидай ҳис қилишингизга имкон беради.
 

4) First World Hotel


Genting Highlands Resort, Гентинг Хайхлэндс, Гентинк тоғлари, Малайзия 69000
 
alt
 

Катталиги бўйича тўртинчи ўриндаги меҳмонхона Малайзияда жойлашган бўлиб, 4 қаватли бинолар билан ўралган 24 қаватли икки минорадан иборат.  Бу ерда ҳаммаси бўлиб 6118та номер ва апартаментлар, шунингдек кўплаб ресторан ва барлар, ҳамда мавзули кўнгил очиш боғи бор. Меҳмонхонани First World Hotel and Resorts SendirianBerhad бошқаради.
 
 

3) MGM Grand Las Vegas


3799 Las Vegas Blvd S, Las Vegas, NV 89109
 
 
alt
 

1993 йилда очилган MGM Grand меҳмонхонаси ўз вақтида дунён нг энг катта меҳмонхонаси бўлган. Унинг 5та очиқ бассейни, шаршаралари, дарёси, бир неча тунги клублари, 19та ресторани ва Кларк округидаги энг катта казиноси бор. Бу ерда ҳаммаси бўлиб 6852та номер бор, шунингдек меҳмонхона Голливуднинг бир неча фильмларида суратга олинган.
 
 

2) Гостиница Измайлово


105613, Москва, Измайловское шоссе., 71 уй,корп.4 Г-Д

 
alt
 

Бу рейтингда Россия шарафини  30 қаватли 4та бинодан иборат  Измайлово меҳмонхонаси ҳимоя қилади. Меҳмонлар7500та номер ёки апартаментлардан бирида тўхташлари мумкин. Шунингдек.  ресторан, кафе, барлар меҳмонлар хизматида. Меҳмонхонага катта боғ ёндашган.
 
 

1 )  Mecca Clock Tower


Oum Al Qura St., King Abdul Aziz Endowment Abraj Al Bait Complex, 24231 21955, Саудия Арабистони
 
 
alt
 

Маккадаги AbrajAl-BaitTowers  номи билан ҳам танилган MeccaClockTower  дунёнинг энг катта меҳмонхонаси ҳисобланади.  У Маккага келган зиёратчилар ўртасида ҳам, сайёҳ ва тадбиркорлар ўртасида ҳам бирдек машҳур.  Шунингдек, MeccaClockTower циферблатлари дунёда энг катта майдонни эгаллаган  соатли дунёдаги энг баланд минорага эга.  Меҳмонхона  8000 номер ва апартаментли уч минорадан иборат.

 manba;myday
Комментарии 0