10 ta eng yaxna smuzi resepti. » Daxshat.Tv- Biz bilan barchasi daxshat ! I Tas-ix
10 ta eng yaxna smuzi resepti.
720P

10 ta eng yaxna smuzi resepti.

Ёз фаслида газланган ичимликлар ичгандан кўра, уй шароитида тайёрланган смузи билан чанқоқ босишни тавсия этамиз. Бунинг учун кўп нарса керак эмас, мевалар, блендер ва совутгич. 
 
Смузи — инг. smoothie — «соғлиқ» асосий маҳсулот мева (ёки сабзавот) бўлган милкшейкнинг бир тури. Сут ўрнига одатда йогурт қўшиб тайёрланади, баъзан кокос шарбати билан ҳам тайёрлашади. Ширин таъм бериш мақсадида асалдан фойдаланилади. [/i]


Банан ва нокли смузи

 
alt

 
Масаллиқлар: 2 порция

Нок 2 дона
Банан 3 дона
Сельдер пояси 2 дона

 
Тайёрлаш усули:
 
1. Блендерда нок, банан ва сельдер1 стакан сув билан аралаштиради.
2. 1 чой қошиқ  Superfood қўшимчасидан солнг ва бир хил массага келгунча аралаштиринг. 


Қуруқ мевалардан смузи


alt

 
Масаллиқлар: 2 порция

Баргак ½ стакан
Қора майиз ½ стакан
Асал 1ош қошиқ
Сули ёрмаси 3 ош қошиқ
Бодом сути 2 стакан
 

Тайёрлаш усули:
 
1. Баргак ва майизни ювиб, 1 стакан иссиқ сувга солиб қўямиз.
2. Баргак билан майиз юмшаши билан бошқа масаллиқларга қўшамиз ва блендерда майдалаймиз.
3. Совутилган холда тортамиз.
 
Бодом сути ўрнига олма шарбати қўшиш мумкин.


Эрталабки мевали смузи


alt

 
Масаллиқлар: 1 порция
 
Банан 1 дона
Киви 2 дона
Малина (музлатилган) 100 г
Фундук 10 дона
Асал 1 ош қошиқ

 
Тайёрлаш усули:
 
1. Меваларни блендерда пюре холига келтирамиз, малинадан бошқа меваларни олдиндан тўртбурчка шаклида кесиб оламиз. 
2. Ёнғоқларни блендерда майдалаймиз.
3. Смузини стаканга қуйиб асал қўшамиз ва ёнғоқ сепамиз.
 

 

Starbucksдан қаҳва ва бананли смузи 


alt

 
Масаллиқлар: 2 порция

Банан 2 дона
Сут 1%-ли 1,5 стакан
Кам ёғли қаҳвали йогурт 1 банка
Долчин ¼ чой қошқ
Бир чимдим мускат ёнғоғи
Таъбга кўра ялпиз

 
Тайёрлаш усули:
 
1. Бананларни тозалаймиз, тўғраб музлаткичда совутамиз.
2. Блендерда бана, сут, долчин, йогурт ва мускат ёнғоқларини бир хил массага келгунга қадар аралаштирамиз. 
3. Стаканларга қуямиз ва ялпиз билан ёки банан бўлаклари билан безатамиз. 

 

Ананасли смузи


alt
 
 
Масаллиқлар: 2 порция

Апелсин шарбати ½ стакан
Ананас шарбати ½ стакан
Ананас 1 стакан
Банан ½ та

 
Тайёрлаш усули:

1. Ананас ва бананни майда бўлакларга бўлиб, музлатиб қўйинг.
2. Блендерда ананас ва апельсин шарбатлари ҳамда меваларни яхшилаб аралаштиринг. Бир хил массага келгач стаканларга қуйинг.


Кефир ва бананли смузи


alt

 
Масаллиқлар: 4 порция

Банан 3 дона
Асал 2 ош қошиқ
Ёғсиз кефир 300 г

 
Тайёрлаш усули:
 
1. Барча масаллиқларни бирга аралаштирамиз ва совутилган ҳолда тортамиз.


Қулупнай ва гилосли смузи


alt

 
Масаллиқлар: 4 порция

Қулупнай 1 стакан
Гилос 1 стакан
Сут 1 стакан
Ванилин бир чимдим

 
Тайёрлаш усули:
 
1. Сутни яхшилаб совутамиз.
2. Резаворларни ювиб сувини селгитамиз. Гилосни данакларидан тозалаймиз.
3. Резаворларни сут билан блендерда аралаштирамиз, сўнг ванилин қшиб яна бир марта аралаштирамиз.
4. Стаканларгақуйиб тортамиз.

 


Банали шоколадли смузи


alt


Масалиқлар: 4 порция

Сут 800 г
Сутли шоколад 100 г
Банан 2 дона
Долчин бир чимдим

 
Тайёрлаш усули:
 
1. Бананларни тозалаб 3 бўлакка бўламиз.
2. Шоколадни кичик бўлакларга бўламиз.
3. Оловга қўйса бўладиган идишга шоколад, банан ва сутни соламиз.
4. Аралашмани қайнагунга қадар оловда ушлаймиз, олов паст бўлиши керак. 
5. Аралашмани доим аралаштириб турамиз. Шоколад охиригача эриб кетмаслиги керак, бананлар юмшаши керак.
6. Оловдан оламиз.
7. Аралашма совугач блендерда яхшилаб аралаштирамиз. Безатамиз!


Сабзи ранг смузи


alt

 
Масаллиқлар: 2 порция

Сабзи 3 дона
Яшил олма 2 дона
Занжабил 1 бўлак
Банан 2 дона
Ялпиз 1 боғ
Апельсин 1 дона


 
Тайёрлаш усули:
 
1. Сабзи, олма ва занжабилдан шарбат тайёрлаб, блендерда мевалар ва ялпиз билан аралаштирамиз.
Смузи тайёр!


Грейпфрутли смузи


alt
 
 
Масаллиқлар: 2 порция
 
Грейпфрутли шарбат 100 мл
Ананас консерваланган 400 г
Йогурт табиий 200 г
Ванилин 1 чой қошиқ

 
Тайёрлаш усули:
 
1. Блендерда барча масаллиқларни аралаштирамиз (анансни соки билан) озгина муз қўшиш мумкин.
2. Стаканга қуйиб тортамиз.
Комментарии 0