Taniqlilar va ularni o'xshashlari.
720P

Taniqlilar va ularni o'xshashlari.

Эътиборингизга бир-бирига жуда ўхшаш актёр ва актрисаларнинг жуфтлигини тақдим этамиз. Улар ёши орасидаги фарқ катта бўлгани учун суратларда худди бир актёр ёки актрисанинг ёшлиги ва ҳозирги кундаги сурати деган қарорга келишингиз ҳам мумкин.
Бу ўхшашликлар режиссёрлар учун айни муддао бўлиши мумкин. Мисол учун бир актрисанинг ёшлигини экранда жонлантириш учун қуйиб қўйгандек унга ўхшаш ёшроқ актриса таклиф қилинади, ёки аксинча ёш актриса фильмда келажакка саёҳат қилиши керак бўлиб қолса, унинг қарироқ ўхшаш чеҳрали ҳамкасби бу ролни қойилмақом қилиб ижро этиб бериши мумкин.

Бунга илк мисол қилиб Селена Гомес ва Кэтрин Зета-Жонсни келтиришимиз мумкин.
  

alt


Брэд Питт ва Роберт Редфортнинг ўхшашлигига эса ақл бовар қилмайди.
 
 
alt


Лили Собески ва Хелен Хант аслида она-бола бўлса керак ;)
 
 
alt


Яна бир жуфтлик  – Женнифер Лоуренс  ва Рене Зельвегер. Агар «Оч ўйинлар» келажакка саёҳат уюштиргиси келиб қолса Рене учун бу ажойиб имконият бўлса керак.
 
 
alt


Жек Николсоннинг қошлари унинг карьерасида катта рол ўйнаганини тан олиш керак. Худди шу қирра киноактёрКристиан Слейтернинг кинотарихида кузатилмоқда.
 

alt

 
Ребекка Блэк албатта актриса эмас, лекин Рэйчел Вайсга қуйиб қўйгандек ўхшаш чеҳраси бор. Буни тўғирласа бўлади. Актёрлик маҳорати дарсаларига қатнашишнинг ўзи кифоя, актриса бўлади қолади. Қолаверса ўзимизда бунга мисол бўладиганлар кўп. Бизнинг қўшиқчиларимиз ҳатто ҳеч қандай курслару маҳорат дарсларига қатнамай ҳам актёрликни қойиллатадилар ;)
 
 
alt


Энн Хэтэуэй ва Жулия Робертс бир фильмда рол ўйнаб улгурганлар. Лекин Жокернинг турмуш ўртоғини ёшроқ қиёфада кўрсак ёмон бўлмаса керак.
 
 
alt


Полу Паттонни кўпчилик ёш Холли Берри деб атайди. Бироқ Холлини рўйхатлардан чиқариб ташлашга бизнингча хали эрта. Холли хали ўзини кўп кўрсатади.
 
 
alt

 
Ҳозирги кунда  Мэри-Кейт Олсен Мадоннанинг ёшлигининг ксеронусхасига ўхшайди. Агар бирон бир режиссёрда поп-юлдуз ҳақида фильм суратга олиш ғояси туғилса – кимни чақиришга бош қотирмаса ҳам бўлади.
 
 
alt


Эмбир Чайлдерс Жулия Стайлзнинг ўзгинаси. Аммо уларнинг орасидаги ёш унча катта эмас, шунинг учун бу актрисалар бир бирини керак пайтда қўллаб юбориши мумкин ;).
 
 
alt


Иэн Сомерхолдер кўпчиликка Роб Лоунинг ёшлигини эслатади. Уларнинг кўзлари жойлашуви жуда ўхшаш ва энгак соҳаси бир хил. Уларнинг иккови ҳам ўз замонининг идеал кумири ҳисобланади.
 
 
alt


Мана шунақа гаплар! Албатта бундай ўхшашликларни қидирсак хали жуда кўп топамиз, лекин буниси энди бошқа ҳикоя. 
Комментарии 0