Селин Дион мусиқий фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриши ҳақида эълон қилди » Daxshat.Tv- Biz bilan barchasi daxshat ! I Tas-ix
Селин Дион мусиқий фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриши ҳақида эълон қилди
720P

Селин Дион мусиқий фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриши ҳақида эълон қилди

Канадалик қўшиқчи Селин Дион ўзи ва турмуш ўртоғи Рене Анжелилнинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар сабаб қўшиқчилик фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб туриши ҳақида эълон қилди.


Бу хабар куни кеча унинг расмий саҳифасида чоп этилган, дея хабар беради startnews.net нашри. Ҳозирда 46 ёшга тўлган Селин Дион томоқ мушакларининг шамоллашига олиб келувчи касаллик билан оғримоқда. Шу сабабли ҳам у Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган концерт дастурларини қолдиришга қарор қилган.


Шу йилнинг 29 июлидан эса у жонли ижрода қўшиқ куйламаяпти. Бундан ташқари у 72 ёшли турмуш ўртоғи Рене Анжелилга ғамхўрлик қилишини ҳам таъкидлаган. Ўтган йилнинг декабр ойида у ҳавфли ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.


"Рененинг соғайиб кетиши учун қўлимдан келган барча ишни қилмоқчиман. Бунинг учун мен барча вақтимни у ва фарзандларимга бағишлашим керак. Мухлисларимдан юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўрайман, мен уларнинг меҳри ва муҳаббатларига суянаман” дейди Селин Дион. 


Эслатиб ўтамиз, Селин Дион 2000 йилдан 2002 йилгача ҳам ижодий танаффусда бўлган. Ўшанда у турмуш ўртоғи Рене Анжелилга томоқ саратони ташҳиси қўйилганидан сўнг парвариш қилиш учун таътилга чиққанди. Рене Анжелил ва Селин Дионнинг уч нафар фарзандлари бор. 

Улар: 13 ёшли Рене-Чарльз, ҳамда 3 ёшли эгизаклари Эдди ва Нельсонлардир.


Комментарии 0