Швейцарияда йўловчи поезд ҳалокатга учради
720P

Швейцарияда йўловчи поезд ҳалокатга учради


Швейцариянинг шарқий қисмида темир йўл ҳалокати юз берди. Ҳалокат оқибатида 11 киши турли тан жароҳатларини олишди, улар орасидаги 5 кишининг жароҳати оғир деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Day.Az нашри хабар беради. 


Жабрланганларнинг 8 нафари швецияликлар, 2 нафари хитойлик, 1 нафари эса австралиялик. Одамлар орасида машхур бўлган "Музлик экспресси” деб номланувчи ушбу поездда тахминан 140 киши ўз манзиллари томон ҳаракатланаётган бўлишган. Санкт-Морицадан Кур шаҳрига кетаётган поезд ўпирилиш оқибатида рельслар устини қоплаган тупроқ уюмига урилиб кетган. Умумий ҳисоб билан поезднинг 3 та вагони издан чиққан. Йўловчиларнинг аксарияти шок ҳолатига тушиб қолганликлари сабабли уларга тиббиёт ҳодимлари ва руҳшуносларнинг кўмаги керак бўлди. Маълумотларга кўра, тоғ йўлидаги ушбу поезд йўли энг ками билан икки кун ичида ишга тушиши мумкин.



Комментарии 0